Фуқаролик судларида “Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ” мавзусида семинар бўлиб ўтди
Фуқаролик судларида “Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш ҳамда шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослашган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича вилоят филиали, вилоят 1 ва 2-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери, вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.
Семинарда шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги ариза судга шахс ётган психиатрия муассасаси томонидан берилиши, ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилган аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинишлиги, ариза психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан кўриб чиқилиши ҳақида маърузачилар томонидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги 140-сонли Фармонига асосан суд тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали янги рақамли концепцияни жорий этиш белгилангани, кадастр агентлиги ходимлари томонидан “Рақамли суд”дан фойдаланган ҳолда электрон суд тизимидан фойдаланиши, судда мавжуд Адолат ахборот тизимлар комплексидан алохида рўйхатдан ўтиб, барча ҳужжатларни электрон шаклда юритиш, ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш, суд қарорларини рақамли форматда чиқариш ва электрон имзоларни қўллаш, суд ишларига эса ўз хизмат хонасидан чиқмаган ҳолда видеоконференцалоқа режимидан қатнашиши, барча суд жараёни тизимда сақланиши мумкинлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
