Assalomu aleykum!

Manzil:

Qarshi shahar, Islom Karimov ko'chasi, 85 uy

ССВ: Қашқадарёда беларуслик кардиохирурглар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

Шу йил 13 ноябрдан юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими кунлари бошланди.

Унинг доирасида бир гуруҳ беларуслик мутахассислар тиббий кўрик ва юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Дастлаб Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида беморлар консилиум қилиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг беларуслик тиббиёт фанлари доктори, академик Юрий Островскийнинг “Ўткир аорта синдроми: даволаш ва ечим”, “Юрак трансплантацияси кеча ва бугун” ҳамда “Юрак трансплантацияси ва ўткир аорта аневризмаси” мавзуларида маърузалари тингланди.

Қолаверса, шу куннинг ўзида хорижлик ва филиал мутахассислари ҳамкорлигида 4 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Режага кўра, саломатлик кунлари доирасида Қашқадарёда яна 5 нафар бемор операция қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.