Assalomu aleykum!

Manzil:

Qarshi shahar, Islom Karimov ko'chasi, 85 uy

ССВ: Руҳий саломатликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда “Замонавий дунёда руҳий саломатлик ва фаровонлик” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Гибрид форматда ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари, тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, Россия, Озарбайжон, Франция, Швейцария, Италия, Германия, Венгрия, Грузия, Ҳиндистон каби қатор хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари иштирок этди.Тадбирда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш, руҳий касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш, психофармакотерапиянинг энг замонавий усуллари, нейропсихиатрия соҳасидаги илмий фаолиятга сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, анжуман доирасида шўъба йиғилишлари ҳамда постер маърузалар секцияси ташкил этилиб, унда ёш олимларнинг илмий изланишлари натижалари тақдим этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.