Assalomu aleykum!

Manzil:

Qarshi shahar, Islom Karimov ko'chasi, 85 uy

ССВ: Вазирлик 2025 йилни ISO 37001:2025 халқаро сертификатини қўлга киритиш билан якунламоқда

✅ Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратига коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарти (ISO 37001:2016) мувофиқлик сертификати топширилди. Шунингдек, Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб бу стандартнинг янгиланган версияси — ISO 37001:2025ни ҳам қўлга киритди.

📝 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, “Ҳуқуқий эксперимент” доирасида вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан жорий йилда қуйидагилар амалга оширилди:

📶 тизимда коррупцияга қарши курашишга оид ички идоравий механизмлар кучайтирилиб, вазирликнинг 5 та соҳавий буйруғи ва 14 та ички ҳужжати қабул қилинди;

🧑‍💻 илк маротаба 14 та ҳудудий бошқарма ва 63 та тизим ташкилотида коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилиб, тўғридан тўғри вазирга бўйсунуви ҳамда ҳисобдорлиги белгиланди;

🖥 вазир ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ходимлар ҳамда жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатномаси эълон қилинди;

📎Тошкент давлат тиббиёт университети ва бошқа таълим муассасаларида талаба ҳамда тиббиёт ходимлари учун “Тиббиётда коррупциянинг олдини олиш” номли махсус фан ташкил этилди. Унинг доирасида ўтган даврда 2 700 нафар бакалавр, 870 нафар магистр ҳамда 1856 нафар олий маълумотли шифокор, 13 804 нафар ўрта тиббиёт ходими ўқитилди;

⌛️ тизим тиббиёт муассасаларида 52 минг нафардан ортиқ ходимни қамраб олган семинар-тренинглар ташкил этилди;

📉 вазирлик тизимида иқтисодий йўналишда аниқланган манфаатлар тўқнашуви (непотизм) ҳолатлари таҳлил қилиниб, жами 567 та ҳолатда 206 нафар ходим ишдан бўшатилди ва 364 нафари ротация қилинди;

✔️ бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳамда коррупция таҳдидларини барвақт аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида янги превентив тизим – “Ситуацион марказ” фаолияти йўлга қўйилди.

💻 Натижада 9,7 млрд. сўмлик маблағлар ортиқча режалаштирилишининг олди олинди ва 247 млрд. сўмлик маблағ мақбуллаштирилди;

📌 давлат харидларида тиббий жиҳозларнинг кафолат мажбуриятини кузатиб бориш йўлга қўйилиб, иш ва хизмат нархлари тасдиқланди;

💬 коррупция ҳақида тезкор хабар берувчи “1203” қисқа рақамли “Call-марказ” 24/7 режимида ишга туширилди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди;

‼️ тиббий хизмат сифати ва аҳоли билан мулоқотни баҳолаш учун “сирли мижоз” институти жорий этилди;

🔗 ноябрь-декабрь вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилиниб, бунинг доирасида 700 дан ортиқ ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказилди;

🛡 ҳудудларда 235 та “Очиқ эшиклар куни” тадбири уюштирилиб, 20 минг нафардан ортиқ жамоатчилик вакиллари иштирокида 335 та “Очиқ мулоқот” шаклидаги муҳокамалар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

⚙️ Тадбирда ушбу халқаро сертификат халқ олдидаги масъулиятни янада оширишга хизмат қилиши, қолаверса, коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳар бир ходим зиммасидаги бурч эканлиги алоҳида таъкидланди.

💻Шунингдек, тадбир иштирокчилари вазирлик томонидан соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

📜 Якунда ўз вазифасини садоқат ва фидойилик билан бажариб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига ташаккурно малар топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Psixiatriya Xizmati Qashqadoryo