
Сирдарё вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси замонавий бинода иш бошлади
Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами олдидан Сирдарё вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси тўлиқ реконструкция қилинган замонавий бинода иш бошлади.
Муассасанинг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими А.Маҳмудалиев, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори З.Ашуров, тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Манзилли дастур асосида қайта таъмирланган бинода консультатив поликлиника, лаборатория, 200 ўринга мўлжалланган даволаш профилактика бўлимлари ташкил этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.