Assalomu aleykum!

Manzil:

Qarshi shahar, Islom Karimov ko'chasi, 85 uy

Президент фармони: Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади

Янги фармон асосида:
2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади.

Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.