Assalomu aleykum!

Manzil:

Qarshi shahar, Islom Karimov ko'chasi, 85 uy

Вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида мулоқот ташкил этилди.

ШИФОКОРНИНГ КЎНГЛИ ҲАМ, ҚЎЛИ ҲАМ ПОК БЎЛИШИ ЗАРУР

Вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида мулоқот ташкил этилди.

Унда иштирок этган вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Жамшид Абдуллаев муассаса жамоасига вилоятимизда, хусусан, тиббиёт соҳасида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада амалда бўлган қонунчилик меъёрлари хусусида батафсил маълумот берди. Мутахассис тиббиёт ходимларининг мавзуга доир саволларига батафсил жавоб қайтарди.

“Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши керак”, -деб таъкидлаган эди Президентимиз. Мулоқотда коррупция сингари жирканч иллатлардан холи бўлиш учун тарғибот ишларини янада кучайтириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун талабларига оғишмасдан қатъий риоя қилиш зарурлиги қайд этилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.