Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали вакиллари ва Россиядан келган етакчи мутахасислар иштирокида Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Акция доирасида шифокорлар томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турувчи ва эҳтиёжманд беморлардан 910 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 143 нафарида турли касалликлар аниқланди
Ушбу беморлардан 36 нафари Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига госпитализация қилиниб, 32 нафарига вилоят даволаш муассасаларига йўлланма берилди. 8 нафарида эса юқори технологик амалиётлар бажарилди. Қолган беморларга ҳам тор соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Энди бундай акциялар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.