ЖССТ: Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас.

Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради.

Вобкентда мингга яқин эҳтиёжманд аҳоли вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали вакиллари ва Россиядан келган етакчи мутахасислар иштирокида Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Акция доирасида шифокорлар томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турувчи ва эҳтиёжманд беморлардан 910 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 143 нафарида турли касалликлар аниқланди

Ушбу беморлардан 36 нафари Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига госпитализация қилиниб,

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH