Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 67 миллион 210 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 68 миллион 223 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 556 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,570 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,703 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,603 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,515 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,255 миллиондан ортиқ).

About the Author :

Leave a Comment

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH