Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 67 миллион 210 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 68 миллион 223 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 556 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,570 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH