ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ

Қочинг ! Стресс,Тушкунлик,Зўриқиш.

           Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлишича , ишлаб чиқариш ривожланган  давлатларда 10% аҳоли жиддий асаб касалликларига чалинганлар. Бунинг асли сабаби , зўриқиш  , ўзоқ  вақт тушкунликда юриш ундан чиқиб кета олмаслик. Бир сўз билан айтганда , стресс-инсон организми ҳаддан ортиқ зўриқиши натижасида вужудга келади.

            Стресс- йиллар ёки ойлар давомида йиғилган ҳафагарчиликлар туфайли вужудга келади , ёки ишдаги омадсизлик , барчасига улгурмаслик туфайли , яна бўлмаса ҳаётда яқин инсонлардан ажраш ёки  у билан муносабатларнинг кескин совиши натижасида юзага келади. Стресс холатига тушишнинг ҳам салбий ҳам ижобий хислатлари мавжуд. Мана масалан  , салбий томони –юрак қон томир касалликлари , неврознинг асосчисидир , Ижобий томони – у  “ҳаёт тузи” хисобланиб , иш фаолиятининг самарадорлигини оширади. Аммо бунинг  ҳам меъёри бўлиши лозим.

Стресс (изтироб, ички салбий руҳий кечинмаларни бартараф этиш усуллари:

  1. Биринчи ва асосий қоида шундаки , қаттиқ стресс ҳолатида ҳеч қандай кескин  қарор қабул қилмаслик ва бунга харакат ҳам қилмаслик керак(табиий офатлар жараёнида ўз жонини сақлаб қолишга харакат қилиш бундан мустаснодир).
  2. Аждодларимиз маслаҳатига қулоқ тутинг  — 10 гача сананг.
  3. Қўлингизга совуқ сув олиб , пешонангиз, чаккалирингизни ва артерия қон томирларини ҳўллашга ҳаракати  қилинг.
  4. Деразадан осмонга қаранг , кўраётган  нарсангизга  диққатингизни  тўпланг , қачон сиз осмонга охирги марта қарагансиз?
  5. Стаканга сув олиб , уни секин ичинг . Ичаётганингизда томоғингиздан  утишига эътибор беринг .Унга диққатингизни қаратинг.
  6. Танангизни бошқариш яъни релакция  машқларини бажариш. Бунда ўзингизга қулай ўтириб олиб, бутун танани бўш қўйиш , организмни бошқаришни хис қилиш.,ҳар қандай ўй хаёлларингиздан  фориғ бўлишга  харакат қилинг.

Тавсиялар:

  1. Ҳар бир қилаётган ишингиздан завқланишга  ўрганинг.
  2. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан , ҳоҳ кичик бўлсин ҳоҳ катта , яхшилик , маъно изланг.
  3. Атрофдагиларга меҳрли бўлинг.
  4. Бўлган салбий воқеаларга фожиа  сифатида қараманг . Юзаки ёндашинг.
  5. Ишларингизни олдиндан режалаштириб қўйинг ,Ўшанда , ҳавотирланмасдан ҳамма ишларга улгурасиз.
  6. Муаммоларингиз кўп бўлса , бир вараққа ҳаммасини ёзиб чиқинг. Сўнгра энг осонидан бошлаб қийинига қараб  ,муаммони бир четдан ҳал қилинг .
  7. Сизни қўрқитаётган муаммоларни майда булакларга бўлинг ва уни кўзингизга кичиклаштиринг.
  8. Яхши нарсалар ҳақида ўйланг . Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ишонинг,эртанги кун сиз кутгандан ҳам омадларга тўла бўлиши мумкун. Шундай экан ортиқча ташвишга не ҳожат.

About the Author :

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH