Психолог маслаҳати.

Стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар) холатига  тушганда ундан чиқиш машқи.

       Стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар) хаётда  бўладиган  ўзгаришларга нисбатан қўрқув  туғдирадиган руҳий холатдир.  Стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар) ўз  хис – тўйғуларимизга  жавобгарлик  хиссидан қочиш  ёрдамидаги  оқлашларимиз учун  баҳоналаримиздир.  Бир  сўз  билан  айтганда ,  стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар) қўрқувнинг  тўғишган  акаси.  Стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар)  қўрқувнинг  хамма  айтганларини  сўзсиз  бажаради.

       Стресс (изтироб , ички салбий руҳий кечинмалар) холатига  тушганда  ўзингизга  қўйидаги  саволларни  беринг:

  1. Мени  ўзи нима  чўчитаяпти?
  2. Қандай  оғир  юкни  елкамга  ортиб  олдим?
  3. Кучимни  ўзи нимага  бехуда  сарфлаяпман?

        Хотиржамлигингизни  ўғирловчи  қўрқувнинг  ичингизда  пайдо  бўлиши    ва  унинг  келиб  чиқиш  сабабларини   аниқланг, ҳамда унга қарши курашинг.

М А Ш Қ

          —  Тасаввур  қилинг, бутунлай хавф хатардан холи  хавфсиз  ердасиз. Қўрқув  ва  оғриқларни , шубха  ва  гумонларни  сизни  холи  қолдиришига  имкон  беринг.  Юрагингиздаги  тош  эриб  ёки  ерга  думалаб  тушишига  имкон  беринг.Қаранг, улар  сизни  тарк  этаяпти  сўнг  оламга  қучок  очиб , “Мен  очиқман  ва  қабул  қилишга  тайёрман “ деб  ён  атрофга  қараб  кузатинг.

          —  Ўз  кучингизни  хис  этинг, нафас  олиш ,  овозингиз , мухаббатингиз  кучларини  хис  этинг.  Кечирганингиз  кучини , ўзгариш  истаги  кучини  сезинг.  Сиз  ажойибсиз ,  сиз  муаззамсиз ,  сиз  беназирсиз.  Кучингиз  билан  муроса  қилиб ,  уйғунликда  яшанг  шунда  хавф- хатардан  йироқ  бўласиз. Ҳар  бир  кунни ,  ҳар  бир  тонгни  қўчок  очиб ,  меҳр  ва  мухаббат  тўла  сўзларингиз  билан  қаршиланг.

          —  Нималарга  интилаётганингизни ,  нималарни  истаётганингизни  тан  олинг.  Хохламаётган  нарсангиз  устида  эмас ,  йуқ ,  нималарни  амалга  оширмоқчи  бўлаётганларингиз  хақида  ижобийлик  билан  фикрланг  ва  билингки  хамма  орзуларни  руёбга  чиқариш  мумкин.        Ўзингизга  қаранг,  хамма  аъзоларингиз  бутун ,  хеч  ерингиз  шикастланмаган,  эркинсиз.

         —  Яхши  фаровон  хаёт  кечиришни  орзу  қилган  киши , авваламбор шахс сифатида шаклланиши  лозим .  У  камолга  етиши ва бу  йўлда  қатъий  туриши  шарт . Инсон ўз  хаётий  фалсафасининг  талабларига  мувофиқ  тарзда  яшаса  бутун  олам , бутун  борлиқ  уники бўлади.

About the Author :

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH