ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ

Ҳаётда стресс (изтироб,ички салбий руҳий кечинмалар)га ўхшаш ва бизга тўқнаш келадиган бошқа руҳий омиллар ҳақида.

          Сиз билан бугун яна ички салбий кечинмалар тўғрисида суҳбатлашамиз. Стресс (изтироб,ички салбий руҳий кечинмалар)га ўхшаш ва бизга хаётда тўқнаш келадиган бошқа  руҳий омиллар ҳам  долзарб мавзулардан  бири  бўлиб қолди. Улар асосан бешта  бўлиб:

     1. Бефарқлик – бу Cизнинг кучли ички руҳий душманингиз бўлиши мумкун  ва фожиаларга олиб келадиган руҳий омилдир.“Шундай бўлса бўла қолсин” десангиз  ҳеч қачон юксак чўққиларга эриша олмайсиз.

    2. Журъатсизлик – имконият ва ташаббускорликнинг кушандаси. Бу холат  энг яхши ёрқин келажак  яратишингиз мумкун бўлган имкониятларингизни йўққа чиқаради.

   3. Иккиланиш, шубҳаланиш — сўзсиз,соғлом иккиланишга ўрин қолдириш керак , лекин Сиз хамма нарсага ишониб кетавермаслигингиз керак. Аммо шубҳа-гумонлар Сизни бутунлай ишғол қилишига изин бермаслигингиз керак. Кўпинча баъзида утмиш , келажак борасида , бир-бирларимиздан , имкониятларимиздан шубҳаланиб қоламиз. Энг ёмони улар ўз-ўзимиздан шубҳаланишга олиб келади.

   4. Бехаловотлик – ҳаммамиз ҳам баъзи ҳолларда бироз хаёжанланамиз. Фақат ушбу хаёжонлар Сизни бутунлай забт этишига изн берманг.

   5.Ҳаддан ортиқ эхтиёткорлик – бу хаётда ётсираб қараш,қўрқоқлик ва хадиксирашдир. Қўрқоқ , юраксиз кишилар олдинга харакатлана олмайдилар. Агар изн берсангиз ушбу ҳолат сизнинг устингиздан ғалаба қозонади. Қўрқувингизга қарши курашинг . Хаддан ортиқ эҳтиёткорликдан йироқ бўлинг. Мардлик , жасурлик , қатъиятлик ва иродалиликни ўзингизда мужассам қилинг. 

About the Author :

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH