ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ

Стресс (изтироб,ички салбий руҳий кечинмалар) ҳақида.

          Сиз билан бугун ички салбий кечинмалар тўғрисида суҳбатлашамиз. Стресс (изтироб,ички салбий руҳий кечинмалар) ,  шу бугунги  кунда  оммалашган ,  баҳс мунозараларга    сабаб бўлувчи долзарб мавзулардан  бири  бўлиб қолди.

          Стресс (изтироб) бу  ичингиздаги  руҳий уйғунликнинг  йўқлигидир ,  стресс  ташқи  олам  таъсиридан  сизнинг  руҳий мувозанатда  бўла  олмаслигингиздир. Бир вақтнинг  ўзида  ҳам хотиржам  ва ҳам  стресс (изтироб) ҳолатида  бўлиш  мумкин  эмас.  Хотиржам  бўлганда  сиз  изчиллик  билан  ҳаракатланасиз.  Ҳар қандай вазият ва шароитлар  устингиздан  ҳукимронлик  қилаолмайди.

       Агар  сиз стресс (изтироб) холатида  руҳий тушкунликда бўлсангиз,  аввал  уз ички қўрқув , хадикларингиздан  халос  бўлишга  харакат  қилинг.  Хаётда  ўзингизнинг хавфсиз  эканлигингизга  ишонган  холда  олдинга  қараб олға интилиш  керак.

           Стресс (изтироб) ҳолати ҳамма  умидларнинг буткул чилпарчин  бўлиши  деб  ўйламанг  ва  бу  сўзни  шу  маънода  қўлламанг  ҳам. Унинг  ҳаддан  ортиқ  кучланиб кетишига асло йўл қўйманг.  Бу  оламда  ҳеч  нарса  сизни  руҳан мағлуб  этадиган  етарли  кучга  эга  эмас.

          Энг  оддий  қўрқув , хадикларимиз  ҳам  бизнинг  руҳиятимизга ўрнашиб қолса хаётга қизиқишимизни , режалаштирган орзу-истак , умидларимизни  йўққа  чиқаради.  Қўрқув , хадиклар руҳий  мутаносибликларни  бузади холос.  Агар  қўрқув  назорат  қилинмаса  у  хаётимизни  ҳам  издан  чиқарадиган руҳий қувватга эга бўлиши мумкун.  Қўрқув ва хадиклар ўзлигимизда  яширин  бўлган руҳий мувозанатимизни бузилишига сабаб бўлувчи  ички ўз  душманимиздир. Бундан холос бўлиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Бу ўткинчи холатни енгиб ўтиш учун ҳар бир инсон шароитлардан келиб чиққан вазиятларни тўғри баҳолаб , ўзида куч ва ирода топа билиши керак.

      Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики , Сиз ўзингизда ўткинчи салбий руҳий холатларни енгиб ўтишда куч топа олмаслигингиз мумкун , ушбу холатларда албатта психолог мутахасислари билан маслаҳатлашиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари асосида бу ҳолатдан фориғ бўласиз , Сиз бунга ишонинг ва ўзингизни ишонтира олинг! 

About the Author :

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH