ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ

Асабингизни  асраш ўз қўлингизда !!!

       Стресслар, доимий руҳий зўриқишларни кўпчилик “аср хасталиги” деб аташади. Гоҳида жаҳлдор, жиззаки бўлиб бораётганимизни ўзимиз хам сезамиз.  Ҳар  кунги  асабийликни қандай енга оламиз? Муҳим лаҳзада ўзимизни бошқара оламизми?

 Қўйидаги  холатларни ўқиб,  фикрланг!

  • Сўҳбатдошнинг  жуда  яқин туриши;
  • Бирор  кимсанинг  сизга  қараб  юталиши ёки акса уриши;
  • Кимнингдир  ўз тирноғини  тишлаши;
  • Кимдир  сизга  иш  ёки  гап  ўргатиши;
  • Кутган  инсонингизнинг  кўпроқ  кечикиши;
  • Энди  сиз ўқимокчи  бўлган  китобингизни мазмунини айтиб беришга уринишлари;
  • Сизга кераксиз буюмлар совға қилиши;
  • Жамоат  транспортларида  баланд овозда гаплашишлар;
  • Меҳмондорчиликда дастурхонга сиз яхши кўриб ейдиган таом ва маҳсулот ўрнига кўпам сиз хуш кўрмайдиган ноз-неъматларнинг тортилиши;
  • Ухлаётганигизда сизга четдан бирор ташқи таъсирлар ;
  • Харид  қилган кийимингизнинг  дидингизга  ўтирмай  қолиши;
  • Режалаштирган  ишларингизнинг  амалга  ошмай  қолиши;
  • Фикрингизни  билдираётганда бўлиб  қўйишлари;
  • Кинодаги  салбий  қахрамонларнинг   муваффақият қозониши;

Шу  каби атрофимиздаги салбий холатларни тўғри  фикрлаб  босиқ , хаётга  реал  кўз  билан  қарайдиган   ва ўзини  ҳамда  яқинларининг  соғлиғини  асрай  оладиганлар  руҳан соғлом инсонлардир.

About the Author :

START TYPING AND PRESS ENTER TO SEARCH